Тестларни пулга ишлаш

Ассалому алайкум! Мен институт талабасиман. Пандемия сабабли барча олийгоҳлар онлине режимда. ZOOM ёки MODUL каби программаларда тест ишлаймиз. Аммо буни ҳамма ҳам тушунмайди, ҳамманиям уйида интернет тезлиги етарли эмас. Шу сабабли танишларимни тестларни савоб учун ишлаб бердим. Бошқа гуруҳда илтимос қилишди йўқ десам унда йиқилиб кетишларини айтишди. Шунда уларникини маълум суммага ишлаб бердим. Бу ишим тўғрими? Бировни қурби етмаса бошқа томонлама иш қилишида ёрдамлашиш қанчалар тўғри? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз туфайли ўзлари билиши шарт бўлган илмларни олмасдан, ўзлаштирмасдан бирор касбни эгалласа ва ўша касбда хатоликка йўл қўйса сиз жавобгар бўласиз. Масалан жарроҳ билиши керак бўлган энг нозик нуқтани билмасдан сизни ёрдамингиз билан имтиҳондан ўтса, ўша нарсан билмагани учун келгусида бирорта бир хатоликка йўл қўйиб одамни ўлимига сабаб бўлса сиз ҳам ўшанга шерик бўласиз. Нафақат сиз, билиши керак бўлган билимни ўқитувчи ўзи бермаса эвазига ойлик олса ўша ҳам сабабчи бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 08:08 | Савол-жавоблар | 144 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar