Ўқув марказларда ойлик маош тизими

Ассалому алайкум! Бугунги кунда кўпчилик ўқув марказлар ўз ўқитувчилари билан ва ходимлари билан маош масалаларини фоизда тўлашга келишишади. Масалан битта фаннинг нархи 200 000 сўм бўлса, Ўқитувчига ўз ўқувчиларининг маълум бири фоизи берилади масалан 50% и. Шунда, агар бир ўқитувчининг 10 та ўқувчиси бўлса у инсоннинг маоши 1 млн сўм бўлади. Бундан ташқари марказдаги админстратор бошқарувчи ва бошқа инсонлар ҳам 1 ойлик даромаднинг маълум улушларини олишади. Масалан админстратор 5%, ташкилотчи 7%, бошқарувчи 9%. Бунда ўқув марказнинг жами ўқувчилари сони 100 та бўлса ойлик даромад 20 млн бўлади деган. Шунда админстратор 1 млн, ташкилотчи 1.4 млн, бошқарувчи 1.8 миллон сўм маош олади. Мана шу тизим динимизда жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ойликни фойизда белгилаш жоиз. Ҳозирги кунгача фуқаҳоларимиз “ижарага ёлланган кишининг хизмат ҳаққи муайян бўлиши керак” деган қоидани “муайян нарса ва миқдор билан” деб тафсир қилар эдилар. Яъни “хизмат ҳақини фоизда белгилаш жоиз эмас” дер эдилар. Шу кунларда дунё миқёсида кенг тарқалган пул ўтказмалари ҳақида эса “жоиз” деган фатвони бермоқдалар. Бу эса ўз-ўзидан хизмат ҳақини фоизда белгилаш жоизлигини тақозо қилади. Чунки пул ўтказма ишлари ижара ҳисобланади ва ундаги хизматлар ҳақи фоизда белгиланган. Ўтказилаётган пулнинг миқдорига қараб хизмат ҳақлари ўзгаради. Шу фатводан келиб чиқиб, официант кабиларнинг хизмат ҳақларини фоизда белгилаш ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 08:08 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar