Магнитга дам соладиган аёл
Ассалому алайкум! Мени ота-онам Аёлни олдига боради Дам соладиган Сувга Одамга Магнитга агар Магнитга дам соб дадамга беради кейин магнит ҳар доим ёнизда турсин дейди иш юриш тураркан, омад келаркан бу ширк эмасми? Мени дадам Вапше Домлаларни гапига ишонмайди Шайҳ ҳазратларини гапига ҳам фақат ўша дам солувчига ишонади мен эса унақаларга умуман ишонмайман лекин мени мажбурлаб олиб боришади ? 2. Мен саволлар.ислом.уз сайтида Шайҳ ҳазратларини жавобини кўрдим Илгир бомаган алдоқчи нарсалигини билдим аямга кўрсатдим ишонмади! Мен Вапше тўйиб яшагим ҳам келмайди улар ўзи бир марта қочиб кетганман уйдан ширк қиладиган ота билан гаплашгим ҳам келмайди! Нима қилай илтимос ёрдам беринг! Мени гапим уларга бир тийин фойдасиз гапирганим билан Бефойда ? Дадам Рамазонда рўза тутади Намоз ўқийди кейин Рамазон тугаса бўлди тамом ҳаммасини йиғиштириб қўяди!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дунёни бошқарувчиси Аллоҳ таоло. Аллоҳ таолонинг хоҳиш ва иродаси учун унақанги домлаларни ўртага киришининг ҳожати йўқ. Сиз шу ақийдангизда мустаҳкам бўлинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларни иймонга чақирсалар улар бош тортишар, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор ҳам беришар эди. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тасаллий бериш учун “Шуаро” сурасида марҳамат қилади: لَعَلَّكَ بَاخِعٌ نَّفْسَكَ أَلَّا يَكُونُوا مُؤْمِنِينَ 3. Эҳтимол, мўмин бўлмаганлари учун ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!
Яъни «Эй Муҳаммад, эҳтимол, анави кофирлар мўмин бўлмаганлари учун уларга ачиниб, куюниб, ўзингни қийнамоқчи, ҳалок қилмоқчидирсан?!»
Албатта, бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли бор. Аввало, Аллоҳ таоло у кишига кофирларнинг иймонга келмаганлари учун ич-ичларидан афсус-надомат чекиб, ўзларини қийнаётганларини билиб турганидан хабар бермоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун эса Роббларининг бу ҳолатдан хабар беришидан кўра каттароқ тасалли йўқ. Айни пайтда, бу хабар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларнинг муомалаларидан қанчалик қийин аҳволга тушаётганларини ҳам билдиради. Чунки ўзини ҳалок этиш фикри Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотга ўзидан-ўзи келавермайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 08:18 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш