Ризқ ва тенглик

Ассалому алайкум! Мен 2 йилдан бери намозни бардавом ўқишни бошладим ундан ташқари тафаккуримни ва илмимни ошириш учун Шайх хазратларини китобларини ўқиябман. Лекин ўзимга керакли нарсани топа олмаётганим учун сизларга мурожат қилишга қарор қилдим. Динимизда Аллоҳ бу дунёда хар бир бандасига ризқни ўлчаб берган ва хар банда Аллоҳнинг олдида тенгдур дейилган. Лекин мисоли учун айтайлик икки инсон бор ва улардан бири чиройли,бўйибаланд, бақувват,бой ва бахтли хаёт кечирябти худдики унинг бир ками дунёси ёқдек Аллоҳ унинг ризқини кенг қилиб берган, иккинчи инсон эса худди шуни акси камбағал хаётини қийинчилик билан ўтказябти шунчаки Аллоҳ унинг ризқини камроқ берган. Уларнинг ўхшаш томони шуки улар иккиси ҳам тақводор ва Аллоҳнинг ибодатида жуда собут қадам. Биринчиси шукр қилса иккинчиси хам шукр хам сабр килади. Биринчиси бой бўлгани учун закот садақа бериб ва хажга бориб кўп савоблар олади иккинчиси эса ундай эмас. Улар иккиси хам жаннатга тушишса биринчи инсон икки дунёнинг саодатига эришган бўлади иккинчиси эса фақат биттасини бу ерда иккинчи инсонга нисбатан адолатсизлик бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда “Фақирлар бойлардан беш юз йил аввал жаннатга киришади” дейилган. Термизий ривояти. Жума куни офтобда ўтириб қолсангиз жума тугагунича қай аҳволга тушасиз. У маҳшар майдонида бошқалардан беш юз йил аввал жаннатга кириш нималигини тасаввур қилаяпсизми. Аллоҳни ҳар бир бандасига қилган тақдирида улкан ҳикмат бор. Унга фақат таслим бўлиш билангина эришилади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 08:40 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar