Спорт учун рағбатлантириш

Ассалому алайкум! Университетимизда футбол мусобақаси уюштираётган эдик ва қатнашувчилар пул йиғиб ғолиб жамоа учун кубок олмоқчи эдик ва ўша кубокни деканатимизда қолдириб яна мусобақа уюштирсак яна ғолиб жамоага бериладиган қилмоқчи эдик. Шу масалада буни қимор деб эшитдик. Агар юқоридаги холатдагидай кубокни малум моддий манфаат учун эмас шунчаки рағбатлантириш учун олсак қимор бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Икки томон пул тикиб натижада ютуқ бир томоннинг фойдасига бўладиган бўлса бу қимор бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 08:29 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar