Уйланиш ҳаромми?

Ассалому алайкум! Ҳаётимиздаги бир ҳодиса юзасидан шариатимиз ҳукмини билиш учун безовта қиляпмиз. Бир йигит бир қизга уйланмоқчи. Қизга кўнгли бор. Лекин орада бир воқеа бўлган. Ҳалиги қизнинг онасининг суратини йигит ижтимоий тармоқда кўрган. Суратни кўрганида суратдаги киши уйланмоқчи бўлганининг онаси эканлигини йигит билган ҳолда у аёлга нисбатан шайтоний фикр келган ва шаҳвати қўзиган. Аммо шаҳвати ташқарига чиқмаган. Кейин ўзини тийиб бошқа у аёлга яъни уйланмоқчи бўлган қизнинг онасига шаҳват билан қарамасликка ҳаракат қилган. Эшитишимизча, у қизга уйланиш йигит учун энди ҳаром. Шу ҳукм тўғрими. Шариатимизда бу ҳолда қандай ҳукм мавжуд? Йигит энди қизга бир умр уйланолмайдими? Уларга бир-бири билан оила қуриш ҳаром бўлдими? Ё тавба қилган ҳолда, бошқа бундай хаёлга бормасликка ҳаракат қилиши, қизга эса уйланиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бази уламолар қараш билан ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди деган. Собит бўлади деганлар қаттиқ шар айтишган, уйланмоқчи бўлган қизнинг онасини фаржига қараб шаҳвати қўзғалган бўлса ўша аёлни қизи ҳаром бўлади дейишган. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 08:40 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar