Фарзандини бериш мумкинми?
Ассалому алайкум! Икки қизим бор алҳамдулиллаҳ, қайнағам 11 йилдан бери бефарзанд, эрим менга шу акамга фарзанд туғиб бер дейдилар, қайнағамнинг ҳозирда 2-ҳаёти. 2-аёлга уйланганлар, 1-си билан ажрашганлар, 3-боламми ўзим кесиш йўли билан туққанман, Албатта Аллоҳ насиб қилса ўғил фарзанд туғишни ўйлаяпман. Қиз бўладими ўғил бўладими шу фарзандимни қайнағамга берсам бўладими? Шариатимиз бунга нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бефарзанд бўлса 11 йил кутмасдан кимда айб бўлса очиқ-ойдин айтиб вазиятни аниқлаб олиш керак. Айб эрида бўлса худбинлик қилмасдан аёлига талоқ бериб иддаси тугагач, бошқа эркакка тегиб фарзанд кўрсин. Эри эса фарзандлари бор эри ўлган аёлга уйланиб фарзандларини тарбиясига олсин. Агар айб аёлда бўлса туғадиган бошқа аёлга иккинчи хотин қилиб уйлансин. Эрининг у аёлдан бўлган болалари биринчи аёлга ҳам фарзанд бўлади. Сизни рози қилмасдан болангизни бериб юборишга ҳаққи йўқ. Кейин буни орқасидан кўп жанжаллар чиқади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги мақолани ҳам ўқинг:https://fiqh.uz/maqola/663
11 Май 2022, 07:14 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар