Қариндош ва қасам
Ассалому алейкум! Ота-онамнинг иккала томон қариндошларим ҳақида.Ёшим 18да ақлимни таниганимдан бери бу ҳодиса такрорланади.Онам ўз онасидан, ука,опа,синглисидан Отам ўз отаси ва акаларидан қариндош тугул бегона инсон қилмайдиган ҳолатлар ўтган.Отам ҳарбий эди.1йилда саноқлик марта шу туғулиб ўсган жойимизга борардик.Ўшанда ҳам ота онамни камситиб кайфиятини бузиб жўнатишар эди.Ота онам майли булар қариндошимизку деб ҳар гал кечириб,меҳмонга келса зўр кутволишар,уларни кўнглига эхтиёткор бўлиб жўнатишар эди.Тайинли уйимиз йўқ эди отамни иши туфайли қаерга жўнатса кетаверардик.Вақт ўтди улғайиб қолганимиздан кейин уй олишга қарор қилдик.Бари тўплаган маблағимизни Отам ўз отасига омонат сифатида бериб қўйди ва натижасида берилган пулдан олинибди.Пулни чўлоқ амаким бор ўша бобомга ногиронлар аравачаси оламиз замонавийсидан деб сўраган.Отам хўп деб пулни ол деди.Арава у пулга лойиқмас эди.Пулни ҳаммасини олиб катта акасига берди.Уй истадик ва топдик.Пулни сўрасак 1тийн ҳам йўқ экан.Отам жинни бўп қолиши сал қолди.кўчада қолдик ҳисобда.Вақтинча яшаб тургани онамнинг туғилган уйига бордик.У ерга ҳам сиғмадик.Вақт ўтиб қарз олиб узиб уй олдик.Қариндошлар яна келишди ота онам яна кечирди фақат отам ҳиёнат қилган акасини ҳануз кечирмади.Қолган қариндошлар ҳаммаси билан яна яхши бўлдик.Ғалати ҳодиса рўй бераверди.Ҳар сафар қариндошлар келади,биз қучоқ очиб кутволамиз ўзидан ўзи жанжал қилиб йўқ бўлиб кетади.Бу нарса такрорланаверарди.Биз кечираверамиз,қучоқ очиб кутволамиз орада жанжал ва яна биз айбдор.Яна қариндошлар келишганда қучоқ очилади.Мен ота онамга айтардим булар яна муносабатни узади айб бизда бўлиб қўлади десам улар ишонмасди.Натижаси яна ўша.Онамни ҳар доим ўз онаси озор беради.Гап билан қилган қилиқлари билан келинни онамдан устун қилиши билан ҳуллас буни кўриб мени ғазабиим қўзғарди.Онам чидолмасди ва онасини олдига борса ёмон кутиб олиб ёмон гап гапириб жўнатарди.Бормаса ҳол аҳвол сўрамаяпсан деб гапиради.Домла кўп ёзиб юборганим учун узр лекин бу қисқароғи эди ва ёзмасам бўлмас эди.Нега бундай бўляпти биз шунчалик ёмонмизми деб ота онам йиғларди.Ҳозир улар 47 ёшдалар мен уларни қариндош билан умрини жанжалда ўтишини ҳоҳламайман.Шариат бунга нма дейди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз ўша ишлар учун улкан ажр олаётганини хис қилсангиз эди. Қариндошлар бундан баттарини қилишса ҳам майли дер эдингиз. Сиз устозимизнинг “Яхшилик ва силаи раҳм” китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 08:51 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз ўша ишлар учун улкан ажр олаётганини хис қилсангиз эди. Қариндошлар бундан баттарини қилишса ҳам майли дер эдингиз. Сиз устозимизнинг “Яхшилик ва силаи раҳм” китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 08:51 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар