Мухаббат
Ассалому алайкум! Мен бу канални анчадан буён ўқиб бораман. Минг бор узур, агар адашмасам олдин бир савол келган эди. Саволнинг мазмуни неччи йилдан бери эрим билан яшаши. Аёллик вазифаларини тўлиқ бажаргани. Эри ундан розилиги, аммо эридан олдин севган инсонини хеч хам унута олмаганини, уни фақат хаёлида ўйлаб юриши хақида эди. Лекин мен аниқ жавобини эслолмаябман қидириш хизматидан хам топа олмадим. Хурматли устозлар агар шундай савол келган бўлса қайта ташласангиз. Ёки бошқа бир инсонга турмушга чиқиб, яхши яшасаю, лекин кўнглида бошқа инсонни севса гунох бўладими? Фақат хаёлида яхши кўрса, ёки ўзини мажбурлаб хам унута олмаса. Бунинг жавоби қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунинг жавоби шайтонни бу борадаги васвасасига учмаслик керак бўлади. Шайтон шу йўл билан сизни йўлдан чиқаришга ҳаракат қилади. Эрингиз билан бахтли ҳаёт кечиринг. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 08:51 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш