Закот нисобидаги қарзидан закот бериш
Ассалому алайкум! Адашмасам закотнинг нисоби: бир йиллик даромади 85гр олтин бўлса, у инсонга шу даромадидан 1/40 қисмини бериш керак экан. Айтайлик, менда 150гр олтин қийматида даромад бор. Лекин бир мухтож танишим унча пулим борлигини билиб қарз сўради, мен бердим. Лекин у, йил тугаябди, қарзни узишга имкони йўқ. Менда эса (150:40=3,75гр) миқдорда пул йўқ. Бундай холатда, шу закотимни узишим шартми ёки шарт эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир йиллик даромад эмас бутун молининг қиймати шунча грамм олтин қийматига етса зиммасига закот вожиб бўлади. Қўлингизга текканида қирқдан бирини ажратасиз. Ҳар қўлингизга теканнининг қирқдан бирини бериб турсангиз янада осонроқ бўлади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 08:51 | Савол-жавоблар | 171 | Закот