Қарздан кечса ҳайр эҳсон бўладими
Ассалому алайкум! Агар аввалдан биродарларимнинг менда қарзлари бўлсаю лекин мен шу рамазон ойида биродарларимга айтмай қарзларидан кечиб юборсам эҳсон сифатида қабул қилинадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кечганнинг савобини оласиз. عن ابي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، انَّ النَّبِيّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَانَ رَجُلٌ يُدَايِنُ النَّاسَ، وَكَانَ إِذَا رَأَى إِعْسَارَ الْمُعْسِرِ، قَالَ لِفَتَاهُ: تَجَاوَزْ عَنْهُ، لَعَلَّ اللَّهَ تَعَالَى يَتَجَاوَزُ عَنَّا، فَلَقِيَ اللَّهَ، فَتَجَاوَزَ عَنْهُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши одамлар билан қарз олди-берди қилар, йўқсил одамнинг қийналганини кўрса, қўл остидаги йигитга «Йўқсил одамнинг олдига қарзини сўраб борсанг, ундан кечиб юбор, шояд Аллоҳ таоло бизлардан ҳам (гуноҳларимизни) кечиб юборса», дер эди. У вафот этиб, Аллоҳ таолога рўбарў бўлгач, Аллоҳ ҳам уни(нг гуноҳларини) кечиб юборди». عن أَبي قتادة رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ : سَمِعْتُ رسولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يقول: «مَنْ سَرَّهُ أنْ يُنَجِّيَهُ اللهُ مِنْ كُرَبِ يَوْمِ القِيَامَةِ، فَلْيُنَفِّسْ عَنْ مُعْسِرٍ أَوْ يَضَعْ عَنْهُ». رواه مسلم Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳ таоло унга қиёматнинг машаққатларидан нажот беришини истаса, ҳеч вақоси йўқ ёки танг ҳолатдаги инсонга берган қарзининг муҳлатини узайтирсин ёки кечиб юборсин», деганларини эшитдим.
Муслим ривоят қилган. عن أبي اليسر رَضِي اللهُ عَنْهُ قال : قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: من أنظر معسرا، أو وضع له، أظله الله في ظل عرشه Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким танг ҳолатда турган инсонга қарз муҳлатини чўзиб берса ёки уни кечиб юборса, Аллоҳ таоло қиёматда уни Ўз арши соясида соялантиради», дедилар. عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ كَانَ لَهُ عَلَى رَجُلٍ حَقٌّ، فَمَنْ أَخَّرَهُ كَانَ لَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ صَدَقَةٌ Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кишига қарз берган бўлса, сўнг уни бироз муддатга узайтирса, кечиктирган ҳар куни учун унга садақа савоби ёзилади», дедилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 09:02 | Савол-жавоблар | 161 | Закот