Авлиёларга атаб
Жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф- Баракаллоҳ! Ташаккур! Сизга Аллоҳ таоло кўп мукофотлар берсин!Жума куни ушбу маънодаги саволга жавоб бериб, кейин жума намозга бордим. Намоздан кейин имом домла ва масжид ходимларига мазкур саволнинг маъносини айтдим. Имом ва масжид ходимлари тушган эҳсонларни ўзлаштириб, ҳовли қуриб, автоуловлар олишар экан деган савол келди, дедим. Шунда мутавалли қуйидагиларни айтди: “Уйи йўқ, ижарда ўтирган имомларни ким гапиради!? Автоулови йўқ чиптага пул сўраб юрган имомларни ким гапиради?! Бизга берилган ҳар бир сўм учун тўлов қоғози ёзиб, берган одамнинг қўлига тутқазамиз. Агар буни қилмасак, балога қоламиз. Тушган пулларни маълум қисмини диний идорага ўтқазамиз. Масжид атрофидаги ёрдамга муҳтожларга имкони борича ёрдам берамиз.Авваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини турар жой, озиқ овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминлайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказолар. Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағни ойлик дейилмоқда ва имом еб кетди деб жар солинмоқда.Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган. Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва тўҳматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар, ажаб эмас.Аммо ушбу мактубни ёзган азиз биродаримиз каби ҳақиқатни тушунадиганлар кўп, алҳамдулиллаҳи! Шу билан бирга бошқаларга ҳам билдириб туришимиз керак, беодобларни одобга чақириб туришимиз керак.Марҳамат қилиб, бу борада фикр ва мулоҳазаларингизни ушбу сайтга ёзишингизни сўрайман! “Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас!”Камоли эҳтиром ила Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ассалому алайкум Ҳазрат!Аввало мазкур ҳозирги кунимизда ўта долзарб бўлиб турган саволга энг муҳим жавобни берганингиз учун ташаккурларимизни изҳор қилмоқчимиз.. Турли масжидларга тушаёткан пул, маблағларни оҳири нима бўларкин, кимга топшириларкин деган биз намозҳонлар орасида ҳам тан олиш керак гап-сўз шубҳа-гумон бўлиб туради. Жоҳилларни гапи ҳаммага маълум...Домлани айтганини қилу қилганини қилма деб мақолни ҳам ўзгартириб ҳамма мағзаваларни имомларга ағдаришади. Мақолни асли "Табибни айтганини қил аммо қилганини қилма" деб адабиётларда ўқиганмиз... Аммо бу масалага чуқур тўхталмоқчи эмасман.. Анчадан бери сизга бир муаммо ҳақида савол сўрайман деб кўнглимга тугиб қўйгандим. Фурсати келибди иншоОллоҳ юқорида берилган савол сабаб мен ҳам сизни бир оз вақтингизни олмоқчиман...Бунинг учун фақир ҳодимингизни нуқсонли ҳисоблаб беадаблигим учун узр сўраб қоламан. Ҳазрат, мен кўп ва ҳар-ҳил масжидларда 5 вақт намозни жамоат билан ўқишга иҳлос қўйганман. Бу ҳам сизнинг Ҳадис ва Ҳаёт сил-силасининг 6 жузи китоби сабаб бўлса керак... Турли масжидларда ўзгача кайфият ҳукмронлик қилади. Бу ҳам масжид аҳлининг қандайлигига боғлиқ бўлса керак... Пешин, аср намозларини кўпинча Зангиота зиёратгоҳидаги масжидда ўқиб тураман. Мени бир нарса доим ажаблантиради. Зиёратгоҳга кўплаб зиёратчилар ташфирф буюради. Улар орасида намоз ўқийидигани ҳам, ўқимайдигани ҳам, бошида ҳижоби бори ҳам ҳижоби йўғи ҳам келиб кетади... Мени ажабланишимга сабаб зиёратгоҳ атрофида сотувчи аёллар қўлида оқ рўмол. Улар зиёратчиларга қараб: "Шуни олинг Занги бувамга атаб ташлайсиз ниятингизни изҳор қиласиз ижобат бўлади"... Бу масжид олдида бўлаётган иш. Оқ рўмол сотиб ширкка тарғиб қилаётган аёллар ҳижобсиз келаётган хотин-ҳалаж, қиз-жувонларга панд насиҳат қилиб масжидда номҳрам эркаклар олдида бошларига рўмол ташлашни ўргатсалар бўларди. Куни кеча Аср намозига борган эдим. Бир семиз қўйга кўзим тушиб қолди. Масжид ҳовлисига шундоққина боғланиб қўйилган. Билдимки бу қўй қурбонлика атаб олиб келинган. Эгасини топдимда нима учун айнан зиёратгоҳ ичида қурбонлик қилмоқчисиз деб сўрадим..."Занги бувамга учун атаб қўйгандим, ишларим юришмай қолди..." деб жавоб берди.. Баҳоли қудрат қўлимдан келганча яхши сўз билан бу иш қаттиқ қораланганлиги ўта оғир гуноҳ иш эканлигини савоб қиламан деб бўйнингизга бу ердан икки ҳисса бўлиб гуноҳ ортирриб чиқиб кетишингиз мумкин, қўйингизни бу ерда эмас оила аъзолари билан бирга ҳолис Аллоҳ учун қилсангиз кифоя деб бу ишдан қайтардим. Ундан олдин яна битта зиёратчи товуқ қурбонлик қиламан деб зиёратгоҳга кириб кетаёткан экан. Уни ҳам қайтаришга ҳаракат қилдим... Афсуски ҳар куни бу ишдан қайтаришга имконим йўқ. Имкон бўлсада атрофда ҳар -ҳил одамлар. Бирон ваз-насиҳат қилсангиз энсасини қотиради ёки "ваҳҳобиймисан" деган гумонга боради. Ҳозирги шароит ўзизнгизга маълум. Мени ҳайрон қолдираёткан жиҳат шундаки масжид мутассидилари, қорилар, мутавалли ва бош имом зиёрат одоби ҳақида қайғурмаётканликлари сабаб бўлмоқда. Ташқаридан кираверишда бир неча нусхада қоғозга ёзиб қўйишса ва бир одамни ўша ерга вакил қилиб мазкур ҳунук ишлар қайтарадиган қилиб қўйишса нур устига ало нур бўларди. Қайғурганларида бундай ишни олди олинаёткани оз моз бўлсада сезиларди. Ҳазрат сизни қимматли вақтингизни олаётканим учун такрор ва такрор узр сўрайман. Бу талабимни ва арзимни бўхтон қилиш, ёмонлаш, иғво тарқатиш эмас балки бундай нарсаларга бефарқ бўлишга виждоним йўл қўймаганидан сизга мактуб йўллашга мажбур бўлаётирман. Масжид ташқарисида учта катта катта эҳсон қутилари ўрнатилган. Учта эҳсон қутисига учта одамни қоровул қилиб эҳсонга келганларни дуо ва ҳайр тилаб қўлларидаги пулларни йиғиладиган қилиб қўйишган. Энди қаранг. Дуо қилувчи оғзидаги носи билан уни дуоси қабул бўладими? Дуонинг одоби қаерга кетди? Қилаётган дуосини эшитсангиз одамни иймони сапчиб кетади: "Занги бувамнинг руҳи сизларни қўлласин"... ва бошқа ширк дуолар...Яна қўшимчасига "Занги бувамни қабрига бориб ўзингизни қоқиб ташласаларинг гуноҳдан фориғ бўласизлар" каби ҳар ҳил бўлар бўлмас маслаҳтлар. Жума куни имом ваз ўқияпти, жумага шошилиб кетяпман. Азон айтиляптию кўчадаги "дуочи"лар ҳамон иссиқ жойларидан қимирламай "эҳсончи"ларни кутиш билан оворалар. Бунга ҳам бефарқ бўла олмадим: "Отаҳон, сизга жума фарз эмасми? Жумага азон айтиляптику" дедим... Бу саволга на жавоб берди на бир ҳаракат. Буни ўрнига қаттиқ қовоғини ўйиб жаҳл қилиб бергани қолди, ҳолос. Энди шуларни барчасинидан ҳабардор имом ва мулла акаларимиз наҳотки шундай ишлардан ҳабарлари бўлмаса? Наҳотки қайтаришмаса? Имомга бу ҳақда бир оз билдириш берсам, айтиб қўйсам бўладику лекин ёшимиз кичиклиги боис уларга ақл ўргатишдан тийилдим тоғрироғи ҳар ҳил одам бўлганлиги учун ҳозирги шароитни ҳисобга олиб бир сўз айтишдан ўзимни тийиб юрибман. Йиғилган эҳсонларни масжид ҳисоб рақамига топширишларни кўзи кўр одам ҳам билади. Бунга шак-шубҳа гумонимиз йўқ. Аммо мазкур мулла акаларимизнинга агарда бу ҳолдан ҳабарлари бўлмаса убу ёши катта Юртимиз Диний ишлари қўмитаси вакиллари бир шуғулланиб текширув қилишса. Улар бир оз бўласада бундай масалаларга жиддий ёндошиб кўришса, имомларга кўрсатма беришса ва сиз муҳтарам устоз шайх Ҳазратлари ҳам уларга панд-насиҳат қилсангиз иншоОллоҳ яхши бўлади. Сизга мактуб йўллаб кўп беадаблик қилганим учун сиздан кечирим сўрайман. Гуноҳимни кечиришини сўраб Аллоҳдан сўраб қоламан. Сизнинг муҳлисингиз Муҳаммад Айюб! Ташаккур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ташаккур! Мулоҳаза ва таклифларингизга қўшиламан. Имкони бўлса, мактубнгизни керакли жойга юборишга ҳаракат ҳам қиламиз.
30 Апрел 2022, 20:47 | Савол-жавоблар | 185 | Бошқа ибодатлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ташаккур! Мулоҳаза ва таклифларингизга қўшиламан. Имкони бўлса, мактубнгизни керакли жойга юборишга ҳаракат ҳам қиламиз.
30 Апрел 2022, 20:47 | Савол-жавоблар | 185 | Бошқа ибодатлар