Ал Азиз номли макарон махсулоти

Ассалому алайкум! Маълумки хозирда юртимизда бир қанча махсулотларга шу жумладан макарон ишлаб чиқарувчи бир корхона қадоқда АЛ-АЗИЗ номида босилиб сотувга чиқаришаётган экан. Албатта ушбу махсулотни харид қилганлар орасида мусулмонлар хам мусулмон бўлмаганлар хам бор. Махсулотни ишлатиб бўлиб қадоғини ёки ўрамини ахлатга ташлаб юборишади. Ахлатга АЛ-АЗИЗ, Аллоҳнинг исми ташланяпти, бу нотўғри эмасми? Зора шундай номдаги махсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона эгалари буни хам хисобга олишса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмонлар зийрак бўлишлари керак. Аллоҳнинг сифатини билдирувчи сўзлар қайси тилда ёзилмасин ҳурмат қилинишига лойиқ. Келгусида беҳурматлик қилиниши мумкин бўлган ҳолатда уни чорасини кўришлари шарт. Акс ҳолда буни қилганлар қаттиқ гуноҳкор бўлишади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 09:34 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar