Бешикка оят ёзиб берииш

Ассалому алайкум! Мен бешикчи устаман яқинда бир ҳаридор келиб бешик ичига оятал курсини ёзиб берилар деяпти шунга қандай йўл тутай? Унга тушунтирдим, лекин кимдур ичига ёзиб бериган бешикни кўрган экан шунга нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни қилманг. Қуръон оятларини беҳурмат бўлиши эҳтимоли бўлган ерларга ёзилиши дуруст эмас. Хусусан ўша бешикни ишлатадиган аёл киши нифос ва ҳайзли (бетаҳорат) бўлишини ҳисобга олсак, “Оят ал-Курсий”ни ҳурматсиз бўлиши эҳтимоли жуда катта бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 06:07 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar