Акамнинг қарзи

Ассалому алайкум! Мен акам билан бирга дўкон юритамиз. Ҳар йили дўконимиз маҳсулотларини ҳисоблаб закот чиқарамиз. Акам 2012-йил давлат уйларидан олган эди. Бўлиб тўлашга. Энди билсак бу яҳшимас экан. Фоизи бор бўлгани учун. Бир танишим “силар тезроқ бу уйни пулини тўланглар, кейин закот чиқаринглар” деябди. Дўконимизда 100 милионлик мол бор. Акамнинг қарзи 80 милион. Бирдан тўлай десак дўконни ёпишга тўғри келади. Рўзғорни шуни орқасидан қиламиз. Нима маслаҳат берасизлар? Закот чиқармай турайликми? Аллоҳ насиб қилса икки йилда қарзини узворамиз. Ёки закотни чиқараверайликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизлар тезроқ ўша қарздан қутилинглар. Тавба ва истиғфор айтинглар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 10:29 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar