Рибога кирмайдими

Ассалому алайкум! Бир танишимни машинаси бор. У машинасини йилни охирида сотмоқчи экан. Унгача машинадан деярли фойдаланмас экан. Менга эса тижорат қилишга пул керак. Мен у кишидан машинасини насия савдоси қилиб, яъни машинани бозорга қараганда қимматроққа пулини йилни охирида беришга сотиб олсам, кейин нақдга олган нархимдан арзонроқ сотиб пулдан фойдалансам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Фақат ўзига қайта сотмасдан бегонага сотишингиз керак. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 23:36 | Савол-жавоблар | 138 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar