Иймонимдан айрилиб қолмадимми?

Ассалому алайкум! Мени ёшим 20 да. АльхамдулилЛях Аллоҳ дилимга солиб намозга кирганимга икки йилча болди. Аммо хозир кийин холатдаман. Хаёлимга жуда ёмон хаёллар келаябти, бундай хаёллар олдин хам келарди аммо бунчалик ёмон емас. Енг қорқаётганим кайта тирилишга шубха (астағфируллоҳ), тохтамай миямга орнашиб колган. Жудаям қорқиб кетяпман, Мен иймондан айрилиб колмадимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай васвасани шайтон ибодатдаги одамларга қилади, унга эътибор бермай доим таҳоратда юринг намозларни жамоат билан ўқинг, тилингиз зикр билан банд бўлсин, бекор ўтирманг доим яхши ишлар билан банд бўлинг, иншаа Аллоҳ тез орада йўқ бўлиб кетади.
 Сиз бирор аҳли илмга учраб ҳолингизни очиқ-ойдин, тўлиқ баён қилинг. Масалан Тошкент, Уч тепа туманидаги “Ҳазрати Алий” жомеъ масжиди имом хатиби Салоҳуддин домлага. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 194 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar