Уйдаги дарах мевасидан ушр

Ассалому алайкум! Биз ховлимизга турли хил меваларни экканмиз, шулардан беш туп гилос бор. Албатта уларни сотиш ниятида экмаганмиз, лекин яқинда гилослар пишти, яқин қўшниларга бир жомдан тарқатдик. Озгинасини истемол қиляпмиз қолганини сотяпмиз. Биз хам ушр берамизми? Қўшниларга тарқатганимиз ушрга ўтадими? Бошқа меваларни сотмаймиз, лекин истемол қиламиз. Шулардан ҳам ушр берамизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ховлига экилганлардан ушр берилмайди. Қўшниларга берилаётганда ушр деб ният қилсангизлар ушрга ўтади. Бойга бермайсизлар, аммо бойнинг хотинига берсангиз фақир бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 10:29 | Савол-жавоблар | 170 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar