Шу квартирада бирга яшашим жоизми?
Ассалому алайкум! Биз студентлар 7 киши бир квартирада турамиз. Орамизда рассомчилик билан шуғулланадиган бола бор. Баъзида одамларни расмини чизиб бериб пул ишлайди. Биз шунча бу ишинг нотўғри деган бўлсак ҳам тушунмада буни менга Аллоҳ берган деб. Саволим шуки биз овқатланиш учун маҳсулотларга пул ташлаймиз ва табиийки у бола ҳам сурат чизувчи пул ташлайди. Ўшанда биз ейдиган таом ҳаром бўлиб қолмайдими? Ва мен бу ерда қолиб яшашим дурустми ёки бу квартирадан чиқиб кетишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одамдан бошқа нарса масалан табиат ёки жонсиз нарсаларни сурати чизгандан олганини “шуни қўшасан” деб оволинглар. Одам ёки жонли нарсани чизганига олгани ҳам қўшгани ҳам ножоиз. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 10:51 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром