Номахрам келинлар билан бирга ўтириш

Ассалому алайкум! Бизни оиламиз катта мен ва иккита укам ва битта Синглим хаммамиз оилаликмиз. Уйда Ота онам хаётлар Алхамдулиллах. Мен катта фарзандман лекин мендан кейинги укам мехмонга келмайди нега келмайсан десам келинойим менга номахрам мен Бир хонтахта атрофида утирмайман дейди лекин хаммамиз Ота онам хам бирга жамланамиз. Укам факат жанозадан бошка егинларни егиштириб куйган. Шу учун онам укамдан хафа буляптилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ислом дини енгиллик дини. Одамлар ўзилари мураккаблаштириб оладилар. Икки тараф ҳам бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлса, шу каби ҳолат юзага келмайди. Укангизнинг гапи тўғри. Аёлингиз у учун номаҳрам. Аёлингиз аврати тўсилган бўлса, ўтириши жоиз. Шу ҳолатда ҳам келмайман деса, нотўғри иш қилибди. Ота-онасини ранжитиш дуруст эмас. Агар аёлингиз тўсилган бўлмаса, укангиз келганида аврат жойларини беркитиб олишини чиройли қилиб тушунтиринг. Укангиз ҳам келиб ўтиришига шароит яратинг. Бу аввало Аллоҳнинг ҳукми, фақат укангизга тегишли эмас, балки ҳамма номаҳрам эркакларга тегишли. Шундай қилсангиз муаммо ўз-ўзидан ечилиб кетади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 10:51 | Савол-жавоблар | 168 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar