Узурли хисобланаманми
Ассалому алайкум! Мен 1 йил олдин йўғон ичагимдан операция ўтказганман ва орқа чиқув йўлидан сариқ сув келиб турарди, хозир Алхамдулиллах бир ой рўза тутганимдан кейин шу сув тўхтаганини сезяпман. Яъни, илгари латта қўйиб юргандим ва чиққан сув миқдори пиёлани тагидек миқдорда латта намланар эди, хозир эса баъзида умуман чиқмаяпди, баъзида жуда кам миқдорда чиқади. Шу сабаби мен сохиби узур бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шом намозига тажриба қилиб кўринг. Шомнинг вақти киришидан олдин латтани қўйиб олинг. Хуфтонга азон айтгунича намланмаса сиз соҳиби узр шартидан чиққан бўласиз. Намланса чиқмаган бўласиз. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 11:02 | Савол-жавоблар | 169 | Таҳорат