Эскириш суммаси

Ассалому алайкум! Маълумки машиналар, ускуналар, бинолар, умуман олганда ҳар қандай буюм вақтлар ўтгач эскиради. Бир одам маълум муддатга насияга машина сотиб олди. Пулни қанчадир қисмини тўлагач, тўлов қобилиятини йўқотиб, машинани қайтариб беришига тўгри келди. Машинани сотган одам, машинани қайта баҳолатиб эскириш суммасини олиб қолиб қолган суммани қайтариб бериб машинани қайтиб олса бўладими? Масалан. Сотиб олувчи 100000 лик машинанинг 50000ни тўлаган. Машинани қайтариб бераётганда машинанинг нархи 90 000 га тўгри келган. Шу ҳолатда машинани сотган одам 10000 ни олиб қолиб қолган 40000 ни қайтариб берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша машина савдогарларнинг наздида нархи тушадиган даражада айбли бўлган бўлса, ҳали пулини тўлаб бўлишдан олдин аввалги эгасига ўзи сотиб олганидан арзонроққа қайтариб сотиши мумкин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:54 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar