Ўлимдан кейин тадбирлар

Ассалому алайкум! Ўлимдан кейинги 3, янги пайшанба, янги хайит 40 каби тадбирлар шариатга зид эканлигидан айтилсада бу каби ишлар янада авж олиб давом этмокда. Шу ва шунга ўхшаш "эхсон"ларда бизда ёши катталар дастурхондаги нарсаларни хаммасини "савоб" бўлади деб олиб кетишади. Дастурхонга қўйилган нарсаларни махалла катталари уй эгасига катта молиявий зарар бўлаётгани учун келишиб тўхтатиб қўйишибди. Масжид имоми эса ушбу тадбирни тўхтатган инсонларни танқид қилиб динга зид эканлигини гўёки бу ишлар "савоб" эканлигини айтди. Шу гаплар мени роса жахлимни чиқарди. Нега одамлар одамларни гапидан қўрқиб бу тадбирларни қарзга ботиб бўлса хам қилишадию, аммо  закот ёки қурбонлик қилиш керак дейилса Аллоҳдан қўрқмасдан пулим йўқ дейишади. Нега динда асоси йўқ одамлар ўйлаб топган "эхсон"дан дастурхондаги нарсаларни олинмаётганлигини имом танқид қилса... Хурматли устозлар шу хақида хаммага ибрат бўладиган жавоб ёзиб берсангизлар, ажаб эмас айрим одамлар инсофга келиб қолса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида жуда кўп ёздик. Бунга ёзиш эмас ҳаммани қўлига китоб тутқазиб илм ўқитиш керак экан. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 19:33 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar