Қабр ёнида ит

Ассалому алайкум! Яқинда 12 ёшида ўғил фарзандимиз сувга чўкиб оламдан ўтдилар. Аллоҳ рахмат қилсин. Саволим шуки ўғлимни қабри устида ерга қўйилгандан бошлаб ит ётибди. Шунга нима қилишини билмай мурожааат қиляпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ит ётишининг зарари йўқ. Сиз кўнглингизни бузманг. Сабр қилиб, Аллоҳдан савоб умидида бўлинг. Фарзандингиз ҳаққига дуо қилинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar