Маст қилувчи дори савдоси

Ассалому алайкум! Малумки ҳар қандай маст қилувчи воситалар динимизда ҳаром қилинган. Уни сотувчилар ва олиб келувчиларни топаёткан пулиҳам ҳаром саналади. Танишимни дорихонаси бор. У бошқа мақсадда опкелаёткан дори воситаларини кимлардир маст бўлиш учун ишлатаяпти. Ўз ўзидан шу дорига талаб катта. Лекин у дорини тўғри ишлатилиши учун олиб келади. Бунда жавоби қандай бўлади? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри йўлга ишлатишини айтиб сотиб олса ундайларга сотиш жоиз эмас. Нимагалигини айтмаса сотиш жоиз. Акс ҳолда бозорда бодринг сотиш ҳам қийин бўлиб қолади. Бундай ўринда фойда билан зарарни солиштириб кўрилади. Фойдасидан кўра зарари кўп бўлаётган бўлса у дориларни олиб кемаслик керак. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar