Отаси бўлмаган одамни отам дейиш

Ассалому алайкум! Устозлар бу хадис саҳиҳми? Бизни яқин дўстимиз ўз отаси бўлмаган, яъни онаси бошқа эрга турмушга чиққанлар. Ўша кишини ота, адажон деб чақиради ва отам деб таништиради. Ҳадисда “Ким била туриб ўз отасидан бошқасини отам деб даъво қилса, кофир (неъматга кофир) бўлибди" дейилмоқда. Ростанам кофир қиладиган сўзми бу?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Насабни даъво қилмасдан шундай деб чақиришини зарари йўқ. Динимиз насабни қаттиқ химоя қилган. Ҳатто боқиб катта қилса ҳам “Мен шу одамнинг насабиданман” дейишга ҳаққи йўқ. У ердаги кофирдан мурод диндан чиқарувчи эмас, балки нонкўрлик маъносидадир. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:58 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar