Жамоатга кечикиш

Ассалому алайкум! Бугун шом намозининг 2 ракатига улгурдим такбир айтиб қўшилдим аммо охирги қаъдада имом салом беришини кутмай туриб бир ракатни ўқиб олдим. Кейин олдимдагилар саломни кутишинг керак эди дейишди. Биринчи марта кеч қолганим учун билмагандим. Шу шомни қайта ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Салом беришини кутишингиз керак эди. Қайта ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 13:13 | Савол-жавоблар | 143 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar