Оптион да трейдерлик

Ассалому алайкум! Интернетда ҳттпс://бит.лй/7оптионз сайтида валюта сотиб кейин сотилади базан йўқотишлар базан катта маблағ ютуб олинади. Шу орқали топилган пуллар ҳалол бўладими? Агар ҳаром бўлса у пулларни нима қилиш керак ўз эҳтиёжига ишлатса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Валюталар савдосида қўлдан-қулга шарти бўлиб, бу ҳолатда амалга ошмаганлиги сабабли рибо бўлиб қолади. У пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб бўлмайди, улар савоб умид қилмай камбағал-фақирларга садақа қилиб юборилади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 02:59 | Савол-жавоблар | 141 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar