Жамоатга улгурмаслик

Ассалому алайкум! Аср намозида (ёки бошқа намозда)  жамоатга, намознинг 4-ракатига улгурилса саломдан кейин 3 ракат намоз қай тарзда давом эттирилади? Аввал бир ракатни ўқиб қаъдада ўтириб, кейин икки ракат ўқиладими ёки аксинчами? Ва шу холда зам суралар қандай ўқилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1 ракъат зам сура билан ўқиб қаъдага ўтирилади, кейин туриб бир ракъат зам сурали бир ракъат зам сурасиз ўқилади. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 20:00 | Савол-жавоблар | 157 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar