Аллоҳга илтижоим
Ассалому алайкум! Аввалроқ онлайн казинога берилиб намозни хам ташлаб қайта олмаётганлигим хақида ёзгандим иншаАллоҳ маслахатларингизга мувофиқ хозир 5 вақт намозни бошладим катта қарзга ботганман банкларда кредитларим танишларимда қарзларим жуда кўп намозни масжидда жамоат билан адо қилолмаябман ўзим уйда ўқийман уйимдагилар кўчага чиқаришмаябди чиқсанг яна ичишни бошлайсан деб мен пайғамбаримиз номи билан Аллоҳга қасам ичдим бошқа умуман ароқ истеъмол қилмайман деб хар куни намозларимда Аллоҳга илтижо қилиб қарзларимдан нажот сўрайман ишдан бўшаганимдан буён иш хам йўқ негадир нажот топа олмаябман бировларга Аллоҳ дарров беради нега мени мушкулларим осонлашмаябди ёки илтижоларим Аллоҳга етиб бормаябдими ёки Аллоҳ мени шу тариқа жазолаябдими нима қилсам Аллоҳ мени эшитади? Илтимос маслахат беринг намозларим илтижоларим қабул бўлмаябдими? 2 саволим шуки 5 вақт намоз ўқиябман иншаАллоҳ лекин кўнглим нотинч қалбимда халоват йўқ кечалари уйқум хам келмайди нега қалбимда халоват йўқ ёки намозлари тўкис адо бўлмаябдими ёки намозларим қабул бўлмаябдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон гуноҳни энг каттасидан тавба қилса Аллоҳ таоло уни қадрлайди. Тақвода ҳам ўша гуноҳнинг миқдорича уни кўтариб қўяди. Сиз ризқингизни ғамини қилманг, Аллоҳ ризқингизга кафил бўлган. Албатта изига тушгунча бироз вақт ўтади. Бир темирчи қишлоқ аёлларига тегажоқлик қилар экан. Қишлоқ аёллар ҳаммаси ундлан безор эрлари эса темирчидан қўрқишар экан. Бир кун икки солиҳ инсон унинг дўконини олдидан ўтиб кетаётиб бири бошқасига “Бу темирчи қачон бу бемаъни ишидан қайтар экан” дебди. Бошқаси эса “Ўзига ўхшаган бемаъни унинг қизига осилганида тушунади” дебди. Ва дўкон олдидан ўтиб кетишибди. Аллоҳ у инсоннинг гапини темирчининг қалбига таъсирли қилиб, ўша турган ҳолида қаттиқ ўйланиб қолибди. Ўша заҳоти тавба қилиб, ғусл қилиб масжидга борибди. Шу-шу бу ишларини тўхтатибди. Борган сари дўконига келадиган одамлар камайибди. Ўзига ўхзшаган фосиқ-фожирлар ҳам унинг дўконидан қадамини узишибди. Охир бориб дўконини ёпишга мажбур бўлибди. Мардикорликка чиқибди. Уни танимаган одамгина мардикорликка олар экан, қолганлар эса хотинимга тегажоқлик қилади деб мардикорликка ҳам олишмас экан. Кунлар ўтибди, бир кунда бир махал таомланадиган ҳолтга тушибди. Бир кун масжидга борса масжид имоми “Аллоҳ сени тавбангини қабул қилмапти, Шунинг учун сени хор қилиб қўйибди” деган гапни айтибди. Темирчи имомни қўлидан маҳкам ушлаб дўконига судраб келибди. Темир қиздирадиган ўчоғига ўт ёқибди ва бир темирни олиб уни қиздириб темирнинг утига қўйибди ва болға илан қаттиқ урган экан темир тупроғи кўп аралашган сифатсиз темир бўлгани учун майдаланиб кетибди. Темирчи уни олиб ахлатхонага улоқтирибди. Ва яна бошқа темирни олиб қиздириб уни ҳам темир устига қўйиб болоға билан урибди. Темир темирчи хоҳлагандек шаклга кирибди. Темирчи бу ишни такрор-такрор қилиб охири ундан чиройли бир қилич ясабди ва домланинг қўлига бериб “Аллоҳ таоло ҳам бандасини шундай қилиб имтиҳон қилади. Болғани зарбига чидамаганларни ахлатхонага улоқтиради. Сабр қилганларни эса темир каби ўтга солиб, уриб, совутиб Ўзи хоҳлаган бир шаклга киритади ва оддий темирлик ҳолатидан чиқариб қадрли буюмга айлантиради. Мен ҳам ҳозир шу ўтга солиниб бошимга болға урилаётган вақтимдир. Мен ҳам аввалги темир каби сабр қилмасам дўзах деган ахлатхонасига улоқтиради. Биро оз қийин бўлсада сабр қилсам бир кун Аллоҳ мени Ўзи хоҳлалагандек бир шаклга киритиб қадримни улуғ қилади” деган экан. Ўтга солиниш, болға ейиш керак бўлса сабр қилинг. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 13:47 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар