Хотиннинг ишлаган пули

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда талабаман. Ва албатта Аллоҳ насиб қилган бўлса келажакда кимнингдир рафиқаси ва келини бўламан. Гуруҳимизда турмушга чиққан қизлар бор улар тасодифан келажакда ишлаш ва ойлигини қайна қайнатасига ҳаммасини беришларини айтишди. Ҳозирам стипендияларини беришаркан. Мен ростини айтсам бу фикрга қарши бўлдим. Ва мен бермаслигимни агар берсамам турмуш ўртоғимга беришимни айтдим. Улар бу фикр нотуғри улар уйни каттаси бўлади уларга бериш керак дейишди. Мен барбир фикримни ўзгартирмадим. Агар эри хотиннинг ишлашига рухсат берса у унинг пулига ҳаққи йўқ дедим. Улар сизни ниятиз ёмон бундай бўлмаслик керак, яна сиз ҳижобда диний билимиз бор ҳозирда кўп оилалар шу ойлигини бермаслиги учун ажралишяпти дейишди. Ўйланиб қолдим ҳаққатанам бериш керакми? Ё ўзи билганчалик ишлатса ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оиланинг харажатлари, аёл ва фарзандалрининг нафақаси эркак кишига вожиб. Аёл киши эрининг рухсати билан, шариатга мувофиқ ишлаб топган пулиган ўзи ҳақли. Қанота-қайнонасига ёки эрига бериш мажбурияти йўқ. Лекин шароит қийин шуни тақозо қилса, ўз хоҳиши билан ёрдам қилса савоб бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:06 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar