Имомликга ўтиш

Ассалому алайкум! Бир инсон Қуръон тиловати чиройли бўлса. Лекин Бомдод намозини кечиктириб қуёш тикга келгунича ўқиб олган бўлса. Ўша одам жамоатга имом бўлиб намоз ўкиши мумкинми? Агар шу жамоат ичида шу инсондай қироати яхши одам бўлмаса?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Имомликка ҳақлироғи суннатни билувчироқ кишидир. Агар барчалари бу борада тенг бўлсалар, қорироғи ҳақли бўлади. Агар бунда ҳам баробар бўлсалар, тақводорроғи, бунда ҳам тенг бўлсалар, ёши каттароғи имомликка ўтиши керак. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 13:58 | Савол-жавоблар | 170 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar