Йўқолган бузоқ
Ассалому алайкум! Бахор ойларида бир фермерга боқиб бериш учун сигир ва бир ярим яшарли бузоғини ойига хар бири учун 150.000 сўмдан куз ойларигача боқиб бериш шарти билан берган эдим. Фермер 40 тача сигир бузоқларни боғлаб ўзига тегишли бўлган худудда боқар эди, яъни яйлов эмас. Куни кеча менга бузоқ йўқолиб қолганлигини айтди, ўғирлаб кетганлик эхтимоли хам мавжуд бу холатда. Мени ўйлантираётган савол шариатимизга кўра бузоқни ўрнига фермер менга бошқа бузоқ бериши керакми? Бошида шартлашишда йўқолиб қолиш хақида гаплашмаган эдик, фақат қачонгача боқасиз деганимда қишгача боқиб бераман деган эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида қуйидагича келганالْأَجِيرُ الْمُشْتَرَكُ لَا يَسْتَحِّقُ الْأَجْرَ إِلَّا بِالْعَمَلِ، وَلَهُ أَنْ يَعْمَلَ لِلْعاَمَّةِ، كَالقَّصَّارِ وَنَحْوِهِ وَلَا يَضْمَنُ مَا هَلَكَ فِي يَدِهِ وَإِنْ شُرِطَ عَلَيْهِ الضَّمَانُ، بَلْ بِعَمَلِهِ، إِلَّا الْآدَمِيَّ إِنْ لَمْ يَتَجَاوَزِ الْمُعْتَادَ Муштарак иш бажарувчи фақат иши учун ҳақ олади. Унинг омма учун иш қилишга ҳаққи бор. Унга кир ювувчи ва шунга ўхшашлар мисолдир. У қўлида ҳалок бўлган нарсага зомин эмас, агар унга зомин бўлиш шарт қилинган бўлса ҳам. Балки иши туфайли зомин бўлади. Фақат одамзод бундан мустасно. Агар одатдагидан ташқари иш қилмаган бўлса.
Энди «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни шарҳ қилишга ўтайлик.
Муштарак иш бажарувчи фақат иши учун ҳақ олади. Унинг омма учун иш қилишга ҳаққи бор. Унга кир ювувчи ва шунга ўхшашлар мисолдир.
«Муштарак иш бажарувчи» деганда фақат бир кишига боғланиб қолмаган ишчи ёки ҳунарманд кўзда тутилади. Тикувчи, бўёқчи ва шуларга ўхшашлар. Унга қилган иши учун ҳақ берилади. У бир кишига боғланиб қолмай, ким буюртма берса, ўшанинг ишини қилиб, ҳақини олаверади.
У қўлида ҳалок бўлган нарсага зомин эмас, агар унга зомин бўлиш шарт қилинган бўлса ҳам.
Агар биров ташлаб кетган нарса унинг айбисиз ҳалокатга учраса, муштарак ишчи тўлаб бермайди.
Балки иши туфайли зомин бўлади.
Масалан, кийимни тикаётиб, бузиб қўйди. Кийим унинг айби билан бузилди. Бу пайтда тўлаб беради.
Фақат одамзод бундан мустасно. Агар одатдагидан ташқари иш қилмаган бўлса.
Кемага чиққан одам ғарқ бўлса ёки бировнинг уловини ижарага миниб кетаётган одам йиқилиб, зарар тортса, улов эгаси зомин бўлмайди. Яъни ижара шартномасига асосан хун тўламайди. Аммо мазкур зарарнинг юзага келишида жинояти бўлса, унга яраша жавоб беради.
Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, муштарак иш бажарувчи унга ишонилган амални бажаришда барча воситаларни қўллаши керак бўлади. Яъни унга ишониб топширилган амал ёки нарсага талафот етишининг олдини олишга ҳаракат қилиши лозим. Бепарволиги ёки молга талафот етишининг олдини олишга имкони бўлатуриб қилмаганлиги сабабидан мол талафотга учраса, зомин бўлади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўлга олган нарсаси то топширгунича зиммасидадир», деганлар. Али розияллоҳу анҳунинг бўёқчи ва заргарни зомин қила туриб: «Одамларга фақат мана шу(зомин бўлиш)гина тўғри бўлади», деганлари ривоят қилинган. Шунингдек, Умар розияллоҳу анҳудан одамларнинг молини сақлаш мақсадида ёлланган кишини зомин қилганлари ҳам ривоят қилинган. Чунки муштарак иш бажарувчи ана шу амал ёки нарсани унга эгадорликсиз манфаат олиш ниятида олади. Орияга олган киши каби зомин бўлади. (Фиқҳул Исламий ва адиллатуҳу, 5-жуз, 497-бет.) Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 14:18 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар