таълим олишлик ёки ўғрилик

Ассалому алайкум! Ҳозир дизайнерлик соҳасида таълим олмоқдаман. Бизнинг иш шуки шэб-сайтларнинг ва мобил иловаларнинг ташқи кўринишини чизиш ҳамда қулайликларини кенгайтириш. Шундай сайтлар бор у ерда дизайнерлар қилган ишларини жойлашади. Биз дизайнерларнинг қилган ишларини кузатамиз ва таҳлил қиламиз, табиийки бу жараёнда ўз-ўзидан дизайнерлик кўникмалармиз кенгаяди. Қачон биз дизайнерлардан олган кўникмаларимиз, олган идеаларимиз ўғрилик ёки таълим олишлик бўлади? Амаллар ниятга боғлиқ деган ҳадисга асосан таълим ниятида кузатсам бўладими? Албатта идеалар олишлигим бу ҳолда ўғрилик бўлиб қолмайдими? Саволимни тушунишингиз учун мисол келтирсам. Оддий "қидириш" тугмасида лупани ушлагичини ўнг томонда ёки чап томонда қўйишликни бошқаларнинг услубини ўрганиб қайси бири мақсадга муофиқ бўлса шунисини танлаб қўйишлик ўғрилик бўлиб қолмайдими? 1. ⚠️Ёки бир блогни чизишда у ерда ишлатилган белги ёки сўзларни қандай жойлашганлигини олишлик ёки ўзгатириш киритиб янги бир дизайнга келтиришлик ўғрилик бўлиб қолмайдими? Шунга алоҳида жавобингиз керак❗️ Баъзи бир ҳолатлар бор яъни (бошқа соҳада мисол келтирсам) велосипед ишлаб чиқармоқчи бўлсам албатта унда иккита шина, рул, эгар ва бошқа жиҳозлар қўйишим керак, велосипедни мен ўйлаб топмаганман бу ҳолда қандай бўлади Умумий қилиб айтганда барча соҳада биз ўзимиз билиб билмасдан кўриб маълум бир билим кўникмаларга эга бўламиз. Шу ҳолда қачон ўғрилик қачон таълим олишлик бўлади. Ҳамма нарсани умумий кўринишини ўрганиб уни олишлик ўгрилик эмас шахсий дизайнерлик услубларини олишлик ўғриликми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммага очиқсасига олса бўладиган қилиб қўйилган бўлса балки ўзлари рози бўлиб қўйишгандир ва табиийки ундан фойдаланса бўлади. Муаллифлик ҳаққи билан ҳимояланган бўлса унда рухсат олиш лозим. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 14:18 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar