Қазоми ёки нафл

Ассалому алайкум. 1). Милкка қилинган укол рўзани очадими? 2). Аср намозидан олдин 4 ракат нафл намози (Умар ибн Хаттоб р.а. дан ривоят қилинган) да бомдод намози қазосини(2х) ният қилиб ўқиса ҳам қазо ҳам ҳадисдаги намоз адо бўладими? 3). Таровеҳ намозида ҳам 2 ракатдан ўқиладиган намозга бомдод намозини қазо ният қилса бўладими? 13 йиллик қазо намозларим бор, бомдодни адо қилишдан бошладим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Очилмайди.2). Қазоси бор одам тезроқ қазоларини ўқиб тугатгани яхши. 3). Тарових ҳам суннати муаккада. Аллоҳ охирига етказишни насиб қилсин. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 14:29 | Савол-жавоблар | 131 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar