Пайғамбаримиз номларидан ҳадя бериш

Ассалому алайкум! 1 йил аввал ижтимоий тармоқларда бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан рамазонда жонлиқ сўйдирганди. Мен ҳам убу кимга яхшилик қилмоқчи бўлсам Пайғамбаримиз номидан Аллоҳ розилиги учун деб ҳадялар (дейлик китоб, мусхаф, пул ёки бошқа фойдаси тегадиган нарса) берсам бўладими? Ўзимча яхши иш қиламан деб бидъат аҳлидан бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам қурбонлик вақтида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан қурбонлик қилдиришингиз мумкин. Албатта агар ўзингизга қурбонлик вожиб бўлса аввало ўзингиз номингиздан, кейин бошқа ҳайвонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан қиласиз. Алий розияллоҳу анҳу иккита қўй сўйиб бирини ўзининг номларидан иккинчисини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан қурбонлик қилар эдилар. Албатта бу қурбон ҳайити кунида бўлади. Бошқача иш тутмай қўяверинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 14:29 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar