Шайтонга ишонмайдиган дўст

Ассалому алайкум! Бир дўстим айтдики мен Аллоҳга ишонаман, лекин шайтонга ишонмайман, мен ўзим хохлаган ишимни қиламан шайтон мени йўлдан ура олмайди деяпти. Бу иймонсизлик эмасми? Яъни айтяптики шайтон йўқ демоқчи.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шайтоннинг мавжудлиги оятлар билан собитдир. Уни инкор қилган киши диндан чиқади. Ўша дўстингиз “шайтонга ишонмайман мен ўзим хохлаган ишимни қиламан шайтон мени йўлдан ура олмайди” деган гапи билан шайтонни борлигини исботлаб бўлибди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 16:08 | Савол-жавоблар | 182 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar