Уйинга кетсанг қайтиб яшамайдиган қилиб жавобингни бераман деса

Ассалому алайкум! Хотиним билан уришиб қолган куним айткандимки яна уйинга кетиб қолсанг қайтиб яшаб бўлмайдиган қилиб жавобингни бервораман деб қўрқиткандим. Кегин орадан вақт ўтди ва хотиним уйига кетиб қолди. Хозир энди яна қайтиб келди энди уйидагилар билан ярашволдик яна яшасам бўладими? Талоқ қиламан демаганману яна кетиб қолсанг шунақа қиламан деб қўрқиткандим. Билмаган холда илмим йўқлигидан шунақа дегандим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яна ҳам яхшироқ билиш учун бирор аҳли илмнинг ҳузурига боринг. Агар бериб юбораман деган бўлсангиз тушмайди. Бердим деган бўлсангиз кейин кетиб қолса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 16:18 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar