Ота билан молиявий муносабатлар
Ассалому алайкум! Ота онам тақдир тақазоси билан ажрашиб кетишган. Отам ароқ ичиб қимор ўйнарди онам охиригача сабр қилди, аммо отам ароқ ичиб уч талоқ деб айтгандан кейин ажрашиб кетишди. Мен ўзим чет элда ишлайман ота онам алоҳида турганлиги боис уларга тенг миқдорда маблағ жўнатаман(ойлик эҳтиёжларини бемолол қондиради). Бироқ, Онам намозхон ва ўзини эҳтиёжи ҳамда ҳайрияга сарф қилади. Отам эса ароқ, қимор ўйинларига сарф қилиб юборади. Мен фарзанднинг маблағи ота-онаники эканлиги ҳамда улар исталганча олишлари мумкинлигини биламан, бироқ отам ойлик маблағдан кўпроқ(анча) беришимни айтиб келмоқда. Мен эса берган маблағим(ҳалол) ҳаромга кетишини ва бу маблағлар отамнинг янада гуноҳларини кўпайтиришини ўйлаб отамнинг талабини қондирмай келяпман. Отамнинг уйининг барча коммунал, солиқ ҳаражатларини ҳам онам орқали тўлаб келмоқдаман. Ўзим ҳали уйланмаганман ва уй жойим ҳам йўқ. Шунда мен отамнинг талабини қондирмасам гуноҳкор бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз отангизни қорни тўядиган миқдорча таъминлашга мажбурсиз. Ундан ортиғи зиммангизга мажбур эмас. Ароқ ва қиморига пул бермаслигингиз керак. Бермаганингиз учун сизни оқ қилдим деса асло хафа бўлманг. Буни зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 07:43 | Савол-жавоблар | 136 | Долзарб саволлар