Яшамаган давр учун ижара тўловини талаб қилиш

Ассалому алайкум! Биз ҳозирги кунда турли вилоятлардан келиб илмий тадқиқот институтларида фаолият олиб бораётганлигимиз сабабли Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тадқиқотчилар турар жойида ижарада яшаймиз (бир ойлик тўлов киши бошига 299000 сўм). 2020 йил март-май ойларида пандемия сабабли ўз вилоятимизга қайтишга мажбур бўлдик. Ҳозирда биздан яшамаган вақтимиз учун ижара пулини тўлиқ тўлаш кераклигимизни айтишяпти. Ушбу ҳолатда биз яшамаган давримиз учун ижара тўловларини тўлиқ тўлашга қаршимиз. Чунки биз бу даврда ҳеч қандай камунал хизматларидан фодаланмаганмиз. Саволим ушбу давр учун биз ижара тўловини бир қисмини тўламасак гунохкор бўламизми. Аксинча бизга ушбу давр учун ижара пулини тўлиқ тўлашини талаб қилиш ижарачи учун қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кетишдан олдин айтиб қўйиш керак эди. Тўғри бу ўринда ижарага қўювчилар ҳам ҳолатни риоясини қилишлари керак. Ижара ҳаққини олмасликлари диёнат. Таоаб қилиш эса, ҳақлари. Диёнатга амал қилмаса ижара турган тўлайди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 17:13 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar