Шаръий ва тақволи ҳаёт
Ассаламу алайкум ва роҳматуллаҳи ва барокатуҳу узтозлар. Биламан бу саволим жудаям коп марта берилган ва унинг жавоби жудаям оддий: “Таркиби ҳалол болса, ҳалол, ҳалол болмаса ҳалол эмас” Бизнинг ҳикоямиз: Биз яқинда узоқ муддатли чет эл ҳаётидан Ўзбекистонга қайтиб келдик. Чет элда, кўчада овқатланмас, ҳатто нонни ҳам духовкада тайёрлаб ер эдик. Лекин бу ерга келганимизда вазият бошқачароқ экан, меҳмонлар келиши бор, биз меҳмонга боришимиз бор ва ҳо казо. Бу ерде ҳамма нонга маргарин қошилар экан, биз доконлардан, нонвойҳоналардан маргаринни таркибини кориб олишни сорасак, уларга сал малол келгандек туйилябти ва яққол кориниб турибтики деярли ҳеч ким бу нарсани сорашмайди. Бази маргарин каробкаларида таркиб ҳам ёзилмаган экан! Ўзимизга қолсаку майли бухонка ейишимиз жудаям онсон ва бунга розимиз, лекин меҳмонлар келганда, нон об келишади, ёки биз меҳмонга борсек олдимизга нон, пишириқлар қойишади. Демак ёки емаслик керек, ёки таркибини сорашимиз керек. Иккала вазиятлардаям сал одобсизлик қилаётгандек туюлябмиз ўзимизгаям уларгаям. 1) Ёки биз ҳақиқий тақводор Ўзбекларни кўрмаймиз, билмаймиз, ёки Ўзбекистондеги жуда копчиликни тақвоси чуқур эмас, ва ёки биз ҳаддан зиёд чуқурлашиб кетябмизми? Уччаласидан биттаси бўлса керек, шу вазиятни бизга озгина ёритиб берселар дегандик, ёки болмаса сизларнинг ҳаят тарзингиз қандай? Биз ҳам шунга қараб мослашар эдик. 2) Ислом дини енгиллик дини, ва бошқаларга ёксак одоб намоён қиладиган дин, биз енгилликни огирлаштириб, одобсизлашиб қолмаябмизми? Биламан саволларим жуда копайıм копайиб кетди. Бизга бу холатимизни изоҳлаб, ва эндиликда нима қилишимиз керек эканлигига маслаҳат берселар катта ёрдам қилган болар эдинглар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон сиз ўйлаганчалик шубҳа ёки ҳаромга ботиб кетмаган. Бу ердаги маргаринларга ҳам чўчқа ёғи қўшилмайди. Жуда шубҳалансангиз туркиядан келган маргаринларни суриштириб ишлатишингиз мумкин. Нон ва нон маҳсулотларини аксарига ҳам ҳаром нарса аралаштирилмайди. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 17:13 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон сиз ўйлаганчалик шубҳа ёки ҳаромга ботиб кетмаган. Бу ердаги маргаринларга ҳам чўчқа ёғи қўшилмайди. Жуда шубҳалансангиз туркиядан келган маргаринларни суриштириб ишлатишингиз мумкин. Нон ва нон маҳсулотларини аксарига ҳам ҳаром нарса аралаштирилмайди. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 17:13 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш