Программадаги ҳолат

Ассалому алайкум! Биз дастурчи бўлиб ишлаймиз. Хозирги қилаётган дастуримизда, фойдаланувчилар ойлик аъзо бўлишни сотиб олишади, яъни программани ишлатиш учун масалан бир ойга 50$ тўлашади. Буни назоратини автоматлашган ҳолатда ҳисобланади, маълумки бир ойда 30 кун ёки 31 бор, ҳар доим ҳар ҳил. Шунинг учун ҳисоб китоб осонроқ бўлиши учун бир ойни 30 кун деб олиб кетсак, ҳаридорларни ҳаққини еган бўлмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай бўлса бир ой демасдан 30 кун деб ёзиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 17:34 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar