Масхара қилувчилар
Ассалому алайкум! Бази ўртоқларим одамни устидан кулиш уни пастга уриб масхаралайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жахлингизни тийинг деган гапларига қаттиқ амал қиламан, лекин хар кун шу ахвол. Улардан ўзимни олиб қочай десам бир жойда ўқиймиз, шунга маслахат берсангиз қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга қуйидаги оятни ўқиб эслатиб қуйинг. Аллоҳ таоло "Ҳумаза" сурасида марҳамат қилади: وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 09:40 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар