Товуқ фермасидан закот
Ассаломуалайкум! Менга 2017-йилнинг декабр ойларида 2 яқин дўстим ишсиз қолгани ва убу иш қилиш таклифи билан келишди, шунда мен уй олиш учун йиғиб келаётган пулларимни ва дўстларимдан бирининг автоуловини сотиб иккинчи дўстимизни ерида тухум учун товуқчилик фермасини ташкил этдик. Ташкил этган фермамиза шу йилнинг май ойидан даромадга киришни бошлади. Кейинги мақсадимиз даромадни олмасдан у товуқ фермасини кўпайтириш. Хозирда шу умумий ишимизадан қандай тартибда Закот тўлаймиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Савол: Мен жўжа сотиб оламан. Улар 22 ҳафтада тухумга киришади ва 86 ҳафта тухум қилишади. Кейин уларни сотиб юбораман. Ўша жўжалар закот молига қўшиладими?
Жавоб: وَالْأَصْلُ أَنَّ مَا عَدَا الْحَجَرَيْنِ وَالسَّوَائِمَ إنَّمَا يُزَكَّى بِنِيَّةِ التِّجَارَةِ بِشَرْطِ عَدَمِ الْمَانِعِ الْمُؤَدِّي إلَى الثِّنَى وَشَرْطِ مُقَارَنَتِهَا لِعَقْدِ التِّجَارَةِ وَهُوَ كَسْبُ الْمَالِ بِالْمَالِ بِعَقْدِ شِرَاءٍ أَوْ إجَارَةٍ أَوْ اسْتِقْرَاضٍ . وَلَوْ نَوَى التِّجَارَةَ بَعْدَ الْعَقْدِ أَوْ اشْتَرَى شَيْئًا لِلْقِنْيَةِ نَاوِيًا أَنَّهُ إنْ وَجَدَ رِبْحًا بَاعَهُ لَا زَكَاةَ عَلَيْهِ “Асл қоида шуки, тилло, кумуш ва чорва молларидан бошқасида тижорат нияти билан бўлса, закот берилади ва шарти шуки, ақд қилаётганида тижоратни ният қилиш керак. Ҳоҳ у сотиб олиш, ижарага бериш ёки қарз олиш бўлсин. Агар ақддан кейин тижоратни ният қилса ёки сотмасдан ўзига олиб қолиш мақсадида сотиб олганидан кейин фойда чиқса, сотиб юбораверишни ният қилса, ундан закот берилмайди” (Дуррул мухтор).
Бу суратда олинадиган тухумнинг қийматидан закот берилади. Агар ўзи нисобга етса ёки бошқа молига қўшилиб нисобга етса. Жўжалардан эса закот берилмайди. Гарчи тухумдан қолганидан кейин сотиб юбораман деган ниятда сотиб олса ҳам. (Фатаво Усмоний). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:03 | Савол-жавоблар | 141 | Закот