Ишда бўш вақт
Ассалому алайкум! Устоз хози пандемия сабаб корхоналарга тасир килди. Шу сабаб купгина холларда ишламасдан ойлик олиб юраман. Масалан утган йили 5 ойдан ортик шунақа холат бўлди. Мухими мен ишлайман деб тураман лекин иш берувши тайинли вазифа бермайди, майда чуйда нарсалар билан банд бўласиз. Ишдан чикаман десагингз сабаб йук. Пандемия туфайли музокаралар тухтатилди шу сабаб бази бир ишлар тухтади. Иккинчи иш топиб ишласайман десам, биринчи ишхона хаккига хиёнат килмаяпманми деб турардим. Биринчидан ишламасдан ойлик олганим менга шубхали туйалди, эхсон киламан десам шу пулдан хам эхсон киласанми деб эхсон килмасдан яна тушкинликка тушардим. Берк кучага киргандек. Ишдан чикдим ахири, янги ишда яна шунақа холат юз берди, бу сафар пандемия сабаб эмас, оддий хозирча тайинли вазифа йук. Мен тушунмай қоляпман нима қилсам бўлади? Буш вақт қуп лекин беқорга кун утяпти деб ичимдан эзиламан. Маруза эштдим буш вақтда, маруза хам кунгилга сиғмади. Бу йерда ишламасдан пулни олиб, маруза эштиб турибсанми деб. Бир танишимдан сурадим унда хам буш вакт куп бўлар ишда. Катта катта ойлик оламиз одам хайрон бўлади. Битта укамда хам шунака муамо, мендан келиб суради. Ака вазифа йук ишда бекор утрибман деяпти. Ишни узгартирдим, бир ой ишлайсиз кейин бир неча хафта ишламасдан ойлик оласиз. Умуман нима килиш керак келажакда яна шундай бўлса? Иш вактида буш вакт бўлса нима билан шугуланниш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иш берувчи билан ордаги келишувга (агар иш вақтбай бўлмаса) амал қилиб вазифангизни тўла бажарсангиз, қолган вақтда ўзингиза ёки иш жойингизга манфаатли иш билан шуғиллансангиз жоиз бўлади. Агар ишингиз вақтбай бўлса унда иш вақтида тўлиқ иш билан банд бўласиз ёки иш тугаб иш вақти тугамаса иш берувчидан рухсат бўлсагина бошқа иш қилишингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 05:45 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳалол ва ҳаром