120та қўйдан закот

Ассалому алайкум! Бир танишимни 100 тадан ортиқ қўйи бор экан. Яйловда юради, закот бермоқчи шунга эшитгандим 40 та қўйга 1 қўй деб. Хадис ва хаёт китоби закот жузида 120 тагача 1 қўй дейинлган экан. Шунга иккиланиб қолдим нечта қўй закотга берилиши керак? Қийналган кўзи ожиз амакимга закот берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 100та бўлса битта қўй берасиз. Амакига бериш жоиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 18:18 | Савол-жавоблар | 174 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar