Қарғиш эмасми
Ассалому алайкум! Мен яқинда ковид билан касалланиб қолдим. Хўжайиним пневмония бўлдилар бир вақтда. Ахволим оғирлашгани учун қайнонам ота уйимга тузалиб келишга жўнатиб юбордилар, бизга юқмасин яна дедилар. Уйга бордим бундан адам онам жуда хафа бўлишди чунки уйда 3 та ёш бола жиянларим бор эди. Орадан 1 хафта ўтиб кенейим билан акамда шу вирус ташхиси чиқди. Болаларда хам. Манга билдиришмади. Хозир онамгаям юқиб қобди ётиб қолдила. Виждоним жуда қийналиб кетвотти. Ман энди тузалдим қайнонам обкетамиз яхшисиз энди двоттила. Лекин бошқалани касал бўганига этибор бермаяптила жахлим чиқди. Худога солдим дидим кўп мартта. Қиган ишимдан энди афсусланвомман бу қарғиш гапмасми? Энди қандай йўл тутсам тўғри? Келинлик уйимдагиларга муносабатим ўзгариб қолди, кўнглим совуди жуда. Олдингидек давом этолмасам хунук иш бўмидими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳамма нарсани Аллоҳдан деб билинг ва у ишларни унутинг. Бу кетишда оилани бузилишига сабаб бўлишингиз мумкин. Сиз ҳамма ишларни кечирингда савобини олинг. Мусулмонга дард тегса ва уни Аллоҳдан деб билса бу дард у учун неъмат бўлади. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يُصِيبُ الْمُؤْمِنَ شَوْكَةٌ فَمَا فَوْقَهَا إِلَّا رَفَعَهُ اللهُ بِهَا دَرَجَةً وَحَطَّ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةً. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга тикан кирса ва ундан-да каттароқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.
Шарҳ: Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизнинг кавушининг ипи узилиб кетса ҳам истиржоъ айтсин», деганлар. Истиржоъ «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дейишдир.
Бошқа бир ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганида истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми?» деганларида «Мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар.
Ана шундай мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни комил мусулмондек тутмоғимиз лозимдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 18:18 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш