Ҳовуз сувини поклаш

Ассалому алайкум! Бизни уйимиздаги сув ичадиган ховузимизга калтакесак тушуб ўлиб қолган экан. Биз уни кўрмасдан сувни ишлатибмиз. Шу сув харом бўлганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Чунки калтакесакларда оқучи қон йўқ. Худди пашша ёки чивин каби нарса тушиб ўлиб қолгандек бўлади. Улар ҳақида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уларни бир шўнғитиб таомингизни еяверинглар” деганлар.  Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 130 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar