Бозорда алдаб мол сотишса

Ассалому алайкум! Бугун мен мол бозорга курбонлик учун мол олиш мақсадида мол бозорга бордим. Даллол ва мол сотувчига қурбонлик учун мол керак 2 ёшга тўлган бўлсин дедим. Мол сотувчи битта молни 2 ёшга тўлган деб менга сотди. Кўчага чиқиб бошқа одамга кўрсатсам молни хали тиши чиқмаган қайтариб бердим. Агар билмасдан сўйиб юборганимда нима бўлар эди? Кейин молфурушларга хам насихат қилиб қўйинг кўпчилик сизларни кузатиб боради.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар сўйиб қўйилганида қурбонлик адо бўлмай, икки ёшга тўлганини сотиб олиб қайтадан сўйишингиз вожиб бўлар эди. Икки ёшга тўлмагани оддий гўшт учун сўйилган бўлар эди. Ёлғон ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаром. Хусусан шундай мусулмоннинг ибодатига боғлиқ ҳолатда жуда эҳтиёт бўлиши керак. Чунки бу ҳолатда ёлғоннинг ҳам гуноҳи, қурбонликнинг нуқсонининг гуноҳи ҳам сотган кишига бўлиб қолади ва охиратдаги жавоби ҳам оғир бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 18:50 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar