Индуизмнинг ботиллиги
Ассалому алайкум! Илм-маърифат йўлида қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Менинг бир танишим афсуски индуизм (вайшнавизм) динига ўтиб кетди. Унинг таъкидлашича, ушбу дин энг қадимий дин бўлиб, уларнинг китоблари (Веды) да ҳам ҳозирги кунимизда илм-фан исботлаган илмий фактлар ва илоҳий китобларда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар ҳақида маълумотлар бор экан. Эшитишимча, ҳозирги кунда мусулмонларнинг ушбу динга ўтиб кетиш ҳолатлари анча кўпайган. Бу эса жудаям ачинарли ҳолат. Шу нуқтаи назардан, сизнинг ушбу жавобингиз кўпчилик учун жудаям манфаатли бўлади иншаАллоҳ. Саволим шундай: уларнинг ушбу эътиқодларини ботиллигини исботлаш учун қандай илмлардан ва исломдаги қайси манбалардан фойдаланишни маслаҳат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динлар тарихи номли китобни олиб ўқинг. Аслида Аллоҳ таолонинг наздида дин яккаю ягона Ислом динидир. Одам алайҳиссаломдан тортиб пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган ҳамма пайғамбарларнинг дини ягона Ислом бўлган. Пайғамбарлар вафот топгач умматлари динларини бузиб, ичига турли тўқималарни киритиб юборган. Ҳатто пайғамбаримизга энг яқин бўлган Ийсо алайҳиссаломнинг умматлари ҳам ягона Аллоҳга ибодат қилиш динини учлик динига ўзгартириб юборишган. Қолган пайғамбарларнинг умматининг ҳаммаси ҳам шу ишни қилишган. Ўшаларни ичида самовий динлардан ташқари сиз айтган каби тўқима динлар ҳам кўпайиб кетган. Ҳинд халқи ўзлари ҳам улар ўта даражада тўқима ва афсоналардан иборат эканлигини тан олиб, жуда кўп зиёли инсонлари Ислом динига ўтишмоқда. Афсуски ҳақ динда бўлатуриб, ўз динини ўрганмасдан, тушунмасдан кўзига чиройли кўринган нарсани орқасидан эргашиб кетаётган мусулмонлар ҳам топилмоқда. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 19:01 | Савол-жавоблар | 155 | Ақийда